Бугун аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаровнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида моддий ёрдам олиш, даволаниш, сув, электр энергияси ва газ таъминоти, маҳалла ҳудудида тиббиёт муассасасини қуриш, бандлик ва бошқа масалалар бўйича 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш учун тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимлари жалб этилди.
Мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024