Маълумки кейинги йилларда давлатимиз томонидан хорижда ишлаётган юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кафолатли меҳнат бозори билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида давлат орқали хорижга ишга боришнинг афзалликлари ҳамда ривожланган хорижий давлатларда ишлаш истаги бор фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишга юналтириш юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сурхондарё филиали бошлиғи - вилоят ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳошим Эрдонов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Жўрабек Ҳўжақулов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Термиз тумани бўлими бошлиғи Рўзиқул Алиханов ва мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этди.
Йиғилиш давомида маҳалла фаоллари ўз ҳудудидаги узоқ муддатга хорижга ишга кетган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан манзилли ишлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турли ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва Одам савдоси жинояти хавфидан огоҳлантириш юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида мутасадди ташкилотлар томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024