Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Куни-кеча ижтимоий тармоқлар орқали Термиз тумани «Намуна» маҳалласи Файзли кўчасида яшовчи фуқаро Клара Алланованинг ўзига тегишли ер майдонида жойлашган ПС Тутзор 35/10кВдаги 2-фидердан чиқувчи ТП-165 трансформатор пункти ва 0,4кВли электр тармоғи жойлашгани ва уни бошқа жойга кўчириш юзасидан мурожаат қилинган. Термиз туман Электр таъминоти мутасаддилари томонидан мурожаатда келтирилган ҳолат ўрганилиб, қўйидагилар аниқланди.

Туманнинг «Намуна» маҳалласида яшовчи фуқаро Клара Алланова томорқасида ТП-165 трансформатор пункти ва 0,4кВли электр тармоғи жойлашган бўлиб, ушбу объект лойиҳа асосида қурилган, кейинчалик фуқаро томонидан ўзлаштирилиб, девор билан ўраб олинган.

Фуқаро Клара Алланова билан суҳбат давомида ушбу электр узатиш объектини бошқа жойга кўчириш учун қайта лойиҳалаш ва ер майдони ажратиш зарурлиги, бунинг учун тегишли ташкилотларнинг хулосаси керакли тушунтирилди.

Термиз туман Электр таъминоти таъминотчи корхона бўлганлиги сабабли тўғридан-тўғри ушбу обектни кўчириш ваколатига эга эмаслиги ҳам тушунтириб ўтилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 56 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс