Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди

Бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарида вилояти ИИБ, Вилоят Хотин-қизлар, Ёшлар ишлари агентлиги ва вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари масъул ходимлари ва мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этди.

Ўқув-семинарида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитни яратиш, аҳоли хусусан, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш юзасидан соҳа ходимлари томонидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс