Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев Термиз туманига ташриф буюрди.
Ташриф давоми агентлик раҳбари дастлаб, Термиз туманидаги “Термиз халқаро савдо маркази”даги йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Шундан сўнг, тумандаги «Янгиҳаёт» маҳалласидаги 1,5 гектар майдонда барпо этилган, лойиҳа қиймати 1 млрд 300 млн сўм бўлган «Камолхон» балиқчиликка ихтисослаштирилган хусусий фирмасида бўлиб, бу ерда аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштиришни жорий этиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ҳозирги кунда ушбу балиқчилик фирмасида 10 га яқин иш ўрни яратилиб, лойиҳа доирасида йиллик ишлаб чиқариш қиймати 935 млн сўмни ташкил этиши мўлжалланган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024