Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳалла «еттилиги» фаолияти таҳлили ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокамаси

Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров раҳбарлигида «Зоом» платформаси орқали маҳаллалар «еттилиги» иштирокида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда белгилаб берилган вазифалар ижроси, аҳоли муаммолари билан ишлаш, ҳудудларда инфратузимани яхшилаш тадбирларининг бориши таҳлил қилинди.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасаддилар ҳамда «еттилик»нинг ахборотлари тингланди.

Туман раҳбари хорижда юрган мигрантлар билан ишлаш масаласига ҳам тўхталди. Ҳар бир маҳаллада ўз ҳудудида яшовчи, ҳозирда хорижда ишлаётган фуқароларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиш, уларнинг муаммо ва мурожаатларидан келиб чиқиб ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, келгусидаги вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 60 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс