Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали туман босқичи ўтказилди

Фестивалнинг мақсади - иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш ҳамда ташаббусларини кенг оммага, айниқса, ёшлар орасида тарғиб этиш, ижодий фаолиятни рағбатлантиришдан иборат.

Болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг турларини тарғиб қилишга йўналтирилган фестивальда туманнинг 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ижодкор болалари иштирок этди.

6 та йўналишда бўйича 150 нафар ижодкор болалардан 12 нафари ғолиб деб топилиб, уларга танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмаси берилди.

Фестивал сўнгида ғолиб ва фаол иштирок этган болаларга тадбир ташкилотчилари: Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг совға ва дипломлари тантанали топширилди.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс