Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Республика ишчи гуруҳи Термиз туманида: “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

Бугун Бош прокурор ўринбосари, қурилиш соҳасида давлат дастури ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари Салом Самадов бошчилигида ишчи гуруҳи Термиз туманида бўлиб, Президентнинг “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Хусусан, туманнинг «Янгиобод» маҳалласида умумий 55,5 гектар майдонда бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви ва “Янги Ўзбекистон” боғидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Лойиҳа ва қурилиш ишларининг бориши юзасидан мутасадди бошқармалар раҳбарлари ҳамда қурилиш компаниялари масъуллари ахборот беришди.

Бош прокурор ўринбосари, Республика штаби раҳбари турар жойлар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари қурилишини сифатли бажариш, шаҳарсозлик ва қурилиш нормаларига тўлиқ риоя этиш бўйича кўрсатмаларни берди. Шунингдек, қурилиш ишлари устидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси топширилди.

Шундан сўнг, Республика ишчи гуруҳи тумандаги қатор маҳаллалар «еттилиги» билан учрашиб, амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилди. Амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс