Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳокимлик соати: Топшириқлар ижроси ва келгусидаги вазифалар муҳокамаси

Бугун Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибида ижро интизоми, мурожаатлар ижроси, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларининг бориши ҳамда Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳоким ўринбосарлари ва масъулларнинг ахборотлари тингланди. Айрим мутасаддиларнинг фаолиятлари танқид қилиниб, огоҳлантиришлар берилди. Жорий ҳафта давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тармоқлар ва соҳалар бўйича белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс