Муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни Термиз туманида ҳам шоду хуррамлик ва шукроналик кайфиятида бошланди. Бугун эрта тонгда “Варроқ Термизий” жомеъ масжидида ҳайит намози ўқилди. Унда 1,5 мингга яқин намозхон саодатли кун ибодатини адо этди.
Ҳайит намози маърузасида маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Инсонларга меҳр кўрсатиш, уларнинг ўй-ташвишларини ўрганиб, яхшилик қилиш савоби ҳақида айтилди.
Юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуога қўл очишди.
Барчага Рамазон ҳайити муборак бўлсин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025