Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаровнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ўз вақтида ижобий ҳал этиш учун тумандаги тегишли ташкилот ва корхона масъуллари ҳам жалб этилди.
Қабулда фуқароларнинг моддий ёрдам олиш, уй-жой таъмири, тиббий хизмат, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш масаласидаги ўндан ортиқ мурожаатлари тингланди.
Фуқароларнинг мурожаатлари қабул давомида масъуллар иштирокида ўрганилиб, аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун мутасаддиларга йўналтирилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024