Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Уй-жой сотиб олиш uchun фуқароларга субсидия тўлаш тартиби

Маълумки мамлакатимизда арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги архитектура ва техник ечимларни жорий этиш орқали аҳолининг уй-жой маиший турмуш шароитларини яхшилаш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиб келинмоқда.

Субсидия - ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш uchun бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш uchun кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро uchun банкда унинг номига очилган тегишли ҳисоб вараққа ўтказилган маблағ.

Ариза берувчи - ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш uchun субсидия олиш мақсадида ариза bilan мурожаат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача ва Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар.

Субсидия олиш uchun ариза бериш тартиби

Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш uchun рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда Низомга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш uchun анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.

Зарур ҳолларда ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар (фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришганлигини, турли мусобақалар, танловлар ёки олимпиадаларнинг совриндори бўлгани ёхуд меҳнат жамоасида алоҳида намуна кўрсатганини тасдиқловчи ҳужжатлар) Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилади.

Ариза берувчидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни ҳамда анкета-аризада қайт этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга  аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.

Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш uchun ариза йил давомида топширилиши мумкин.

 Баҳодир  Худойбердиев

Термиз туман Адлия бўлими

ДХМ маркази директори  

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс