Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Анъанавий IV Республика “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бошланди

Жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари Республикамиз бўйлаб, “Китобсевар миллат” шиори остидаги анъанавий IV Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

Термиз тумани ахборот-кутубхона марказида ҳам ушбу ҳафталик олдидан тадбир ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ёши улуғ фахрийлар, ижодкорлар ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар китобнинг ҳаётимизда тутган ўрни, китобхонликни тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, тадбир давомида таълим муассасаларнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан шеър, кўй-қўшиқ ва рақслар ижро этилиб, энг фаол китобхонлар фахрий ёрлиқ ва бадиий адабиётлар билан тақдирланишди.

“Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар тумандаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда давом этади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс