Мурадов Фарход Рахматуллаевич - Термиз тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 1988 йил Денов туманида туғилган. 2012 йилда Тошкент Ахборот технологиялари университетини, 2020 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – телевидиние ва радио алоқа эшиттириш, иқтисодиёт.
F.Muradov меҳнат фаолияти давомида Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармаси, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ҳамда унинг Ангор ва Термиз тумани бўлимларида турли лавозимларда меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Термиз туман Инвестициялар ва савдо бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024