Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Конституция – эркинлигимиз ва барча ҳуқуқларимиз кафолати

Янгиланган Конституция мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.

Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилди.

Бош Қомусимиз мамлакатимизда янги фаровон ҳаёт, янги инсон қадри улуғланган жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг ҳуқуқий пайдевори келажагимизнинг ишончли кафолати эканини алоҳида таъкидлаш лозим. Янги таҳрирда қабул қилинган Конституция чинакам маънодаги халқ Қомуси этиб яратилгани қайд этиб ўтиш лозим. Ҳар бир мамлакат эркин ва фаровон жамият қуришга интилар экан, бу йўлдаги улуғвор мақсад ҳамда вазифаларини, аввало ўз Конституциясида мустаҳкамлайди. Бунда асосий мақсад қонун устуворлигини таъминлаш ҳар қандай замонавий демократик давлатнинг асоси ҳисобланади. Айнан Конституцияда белгиланган устувор қоидалар асосида жамият, унинг сиёсий институтлари ва иқтисодиёт тўлиқ ривожланади шу маънода, янги таҳрирдаги Конституция жамиятнинг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу адолатли жамият барпо этиш йўлидаги улкан қадам бўлди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимизнинг, ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятининг мазмунига айланиши қатъий талаб сифатида белгилди. Бу ҳол давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг фақат ва фақат фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатишига асос бўлади.

Хусусан, Конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланди. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Бундан ташқари, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланди.

Таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилади, ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлади. Жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилди. Асосий қонунда фуқароларнинг бепул бошланғич касб-ҳунарга ўқитилиши ҳам белгиланди.

Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти қайд этилди. Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи тақдим этилди.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари сезиларли даражада кучайтирилмоқди. Хусусан, Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланди. Ўлим жазосини тақиқлашни конституциявий даражада белгиланиши инсонни ҳаётдан ҳатто давлат ҳам маҳрум этишга ҳақли эмаслигини кафолатлайди.

О. Алиханов

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман

судининг судья ёрдамчиси                

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс