Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Президент маслаҳатчиси Термиз туманидаги хонадонларда бўлди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 март куни Сирдарё вилоятига ташрифида берилган топшириқларига асосан республикамизнинг барча ҳудудларида “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳолини банд қилиш, томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, даромадли қилиб, камбағалликни қисқартириш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни вақтда ушбу тажрибанинг вилоятимизда жорий этилиши билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшан Гулямов вилоятимизда бўлиб турибди.

Куни-кеча Президент маслаҳатчиси Термиз туманига ташриф буюрди ҳамда вилоят мутасаддилари, туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида «Намуна» маҳалласидаги хонадонларда “Сайхунобод тажрибаси” асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, аҳолининг асаларичилик, боғдорчилик, иссиқхоначилик, паррандачилик ҳамда чорвачилик каби йўналишлардаги тажрибалари кўздан кечирилди.

Аҳолининг ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишдаги тажрибасини юқори баҳолаган Президент маслаҳатчиси ушбу тажриба асосида бошқа маҳаллаларда ҳам ишларни сифатли ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс