Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Менинг маҳаллам - менинг судьям”

Термиз туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятларга қарши курашиш, муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳамда маҳалла худудларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, гиёхвандликка қарши кураш, фирибгарлик, талончилик хамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан ҳудудларда содир этилган жиноятларни тез фурсатларда фош этиш, паспорт-виза режимига риоя қилишни таъминлаш, фуқароларнинг хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний-экстремизм ва терроризмга, гиёхвандлик ҳамда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш юзасидан чора-тадбирлар белгиланганлиги,  мактаб ўқутувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсга келиб кетишларини назоратга олинган.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг раиси Ш.Ҳасанов “Менинг маҳаллам - менинг судъям” дастури асосида туман суди томонидан доимий равишда ҳуқуқий тарғибот ўтказилаётганлиги, фуқароларни суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолари юзасидан тушунтириш берилишини, барча мурожаатлар ўрганилиб, муаллифига маълум қилинишини, саволлар юзага келганда “Менинг маҳаллам - менинг судьям” шиори асосида жиноят судининг (76)228-30-02 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкинлигини айтиб ўтди.

 

Ш.Ҳасанов

 Жиноят ишлари бўйича Термиз туман

судининг раиси                                                     

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс