Термиз туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши томонидан “Таълим муассасаларида педагог ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши, туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими масъуллари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ИИБ, тиббиёт бирлашмаси ҳамда тумандаги мактаб директорлари, психолог ва кутубхоначилари иштирок этди.
Семинарда педагогларнинг таълим ва тарбия беришдаги масъулияти ошириш, мунтазам равишда ўз устида ишлашини таъминлаш, чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ташкил этиш, шунингдек, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касбларга йўналтириш тизимини такомиллаштириш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Шунингдек, семинар давомида иштирокчилари томонидан мавзу юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди. Тадбир сўнгида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши котибияти мудири томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024