Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Ватан – улуғ, бурч – муқаддас” шиори остида тадбир ташкил этилди

Термиз туманидаги Н-сонли ҳарбий қисмда “Мардлик ва жасорат бош мезонимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз туман бўлинмаси, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, таълим тизими ходимлари ҳамда ҳарбий қисм аскарлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Ватанни севиш, уни асраш ва ҳимоя қилиш ҳар бир мард йигит учун шарафли ва муқаддас бурч эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, тадбир давомида меҳмонлар ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар билан суҳбатлашиб, уларнинг келгусида олдига қўйган режалари, орзу-истаклари билан ўртоқлашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс