Ўзига хос иқлими ва табиати сабаб юртимизда биринчилардан бўлиб, эрта баҳордан мева-сабзавот маҳсулотлари пишиб етиладиган Сурхон воҳаси, хусусан, Термиз туманида шу кунларда ўрик ҳосилини йиғиштириб олиш мавсуми бошланди.
Туманнинг «Халқобод» маҳалласи ҳудудида жойлашган “СПН Ҳумоагро” МЧЖнинг 58 гектарда экилган ўрикнинг Туркия, Италия ва Гресия каби давлатлардан келтирилган 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари пишиб етилди.
Ўрик кунлик териб олиниб, Россияга экспорт қилинмоқда ҳамда маҳаллий аҳоли истеъмоли учун ички бозорларга чиқарилмоқда.
“СПН Ҳумоагро” МЧЖ томонидан бу йилги мавсум давомида 1,5 минг тоннага яқин ўрик ҳосилини йиғиштириб олиш ва экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 600 нафар мавсумий ва 16 нафар доимий ишчи ўрни яратилган. Боғнинг ҳар бир гектаридан қарийб 25 тоннадан ҳосил олинмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024