Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Бугун Термиз тумани ҳокимлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгашининг 2024 йил I-ярим йиллигидаги иш режаси 2-банди ижроси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман прокурори Акмал Халиков раҳбарлигида ўтказилган муҳокамада прокуратура, Ички ишлар, департамент ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллалар «еттилиги» ҳамда алоқадор мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг тумандаги ижроси муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, йўл қўйилган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Мутасадди ташкилотлар вакилларининг ҳисоботлари тингланди. Келгусида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан туман ҳуқуқни муҳофаза қилувч органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 38 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс