Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида "Янгиер" ва "Мухиддин Эштемиров" маҳаллаларида "Обод қишлоқ" дастури амалга оширилмоқда

Термиз туманида 29 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли яшаш тарзини яхшилаш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда.

2021 йилда "Обод қишлоқ" дастури доирасида туманда "Янгиер" ва "Мухиддин Эштемиров" маҳаллаларида обод ва кўркам маҳалла, одамлар учун инфратузилма шароитларини яхшилаш, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари биноларини таъмирлаш, янгидан барпо этиш орқали маҳалла болалари учун замонавий таълим муассасаларига айлантириш кўзда тутилган. Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан "Обод қишлоқ" дастури амалга оширилаётган ишлар доирасида "Янгиер" маҳалласида матбуот анжумани ва ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида медиа тур ташкил этилди.

Прокуратура ишчи гуруҳи штабида маҳаллаларда "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ҳамда амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Жумладан, “Янгиер” маҳалласида 3 км ички йўлларни асфалть ва бетонлаш, 40 км ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизиш режалаштирилган бўлиб, ушбу ишлар қизғин давом эттирилмоқда. Электр энергиясига бўлган талабни қондириш мақсадида дастур доирасида янгидан трансформатор ўрнатилиб, 1,5 км ҳаво узатиш электр тармоқлари тортилди. Бу борадаги ишлар ҳам давом этмоқда.

Шунингдек бошқа соҳаларда ҳамда амалга ошириладиган ишлар пухта режалаштирилиб олинган бўлиб, йил якунига қадар барча йўналишларда ишлар амалга оширилади.

Медиа-тур давомида оғир ҳудудлардан саналган "Янгиер" маҳалласида яратилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишилди.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 45 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс