Марказий банк ҳамда “Глобал Моней Веэк” халқаро компанияси ташаббуси билан “Умумжаҳон пул ҳафталиги” муносабати билан Республикамиздаги таълим муассасаларида “Пулларингизни ҳимоя қилинг, келажагингизни таъминланг” шиори остида танловлар ташкил этиб келмоқда.
Агробанк АТБ ҳудудий бўлими томонидан тумандаги 1-2-3- ҳамда 10-сонли умумтаълим мактабларнинг 5-11-синф ўқувчилари учун интерактив очиқ дарслар ўтилиб, ўтилган дарс машғулоти бўйича савол-жавоблар ташкил этилди.
Ўқувчи-ёшларнинг иқтисодий ва банк соҳасига оид билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда энг фаол ва ташаббускор ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024