Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Фуқаролар қабули инсон манфаатлари учун хизмат қилади

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ҳафталик иш режасига мувофиқ, навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, масъул вакиллари иштирок этишди.

Қабул жараёнида фуқароларнинг даволаниш учун моддий ёрдам олиш, уй-жой таъмири, тиббий хизмат, электр энергия ва газ таъминоти ва бошқа масалалардаги 14 та мурожаатлари тингланди.

Фуқароларнинг мурожаатлари қабул давомида масъуллар иштирокида ўрганилиб, аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс