Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (https://lex.uz/en/docs/-6831090)qabul қилинган эди.
Мазкур қарор доирасида ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, аҳоли хонадонларида экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш, уларни кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилган кичик саноат корхонларига айлантириш кўзда тутилган.
Термиз тумани «Намуна» ва «Қаҳрамон» маҳаллаларидаги аҳоли хонадонларида ушбу қарор ижроси доирасида семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Саттаров, Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров, фермерлар ва деҳқонлар иштирок этишди.
Шунингдек, семинар давомида кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар ҳамда маҳсулот етиштириш билан боғлиқ лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар, музлаткичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехлари аҳолига қулай усулларда бериш ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024