Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Германиялик ҳамкорлар билан истиқболли лойиҳалар амалга оширилади

Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров Германиянинг NEWCADE Project Management компанияси директори Меҳмет Гедиз билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда туман ҳудудида 2024-2026 йилларда умумий қиймати 8 млрд 600 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали очиқ ер майдонларида қуёш электро станцияларини қуриш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштириш бўйича меморандумни имзоладилар.

Шунингдек, ҳамкорлик доирасида NEWCADE Project Management компанияси директори Меҳмет Гедиз бўш ер майдонларида қуёш панеллари ўрнатиш ҳамда унинг остидаги ер майдонларида иссиқхона ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш таклифини илгари сурди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс