Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Термиз туманидаги "Термез Натионал Сарпетс" МЧЖ қарашли “Гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш” корхонасида бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Ишчи гуруҳ томонидан шу ернинг ўзида Термиз шаҳри, Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ ва Термиз туманларида фаолият юритувчи экспортёр корхона вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида тадбиркорларнинг кредит олиш, кредит қарздорлигини сўндириш ва муддатини узайтириш, “Ёшлар жамғармаси”дан ресурс ажратиш, газ тармоғига уланишда техник шарт олиш, қарз муносабатлари билан боғлиқ ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлари ўрганилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024