Маълумки, кейинги йилларда Термиз туманида ҳам ижтимоий-иқтисодий соҳаларда, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда инновацион технология жорий этиш орқали янги иш ўринларини яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туманда хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Термиз тумани ҳокими ўринбосари Фарҳод Мурадов лойиҳа қиймати 236 млрд. сўм бўлган, йиллик 2,2 млн. кв.м тайёр гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга "Термез Натионал Сарпетс" МЧЖ қарашли “Гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш” корхонасида бўлиб, бу ерда янги инновацион технологияларидан фойдаланиб, сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024