Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугун Термиз тумани ҳокимлигида аҳоли муаммо ва мурожаатларини масъуллар иштирокида ўрганиб, ечим топиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида йигирмага яқин фуқароларнинг моддий ва тиббий ёрдам олиш, сув, электр энергияси ва газ таъминоти, бандлик ва уй-жой ва йўл таъмири ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Айрим фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс