Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул: муаммо ва мурожаатларга ечим топишнинг самарали усули

Бугун «Мустақиллик» маҳалласида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Назаровнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларига тез фурсатларда ечим топиш мақсадида ўтказилган қабулда ўнга яқин фуқароларнинг ичимлик суви, газ ва электр энергияси, доимий рўйхатдан ўтиш, маҳалладаги ўқувчи ёшлар учун таътил кунлари фан ва спорт тўгаракларини ташкил этиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар тингланди.

Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс