Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жаҳолатга қарши маърифат билан

Термиз туманида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ва диний соҳа вакилларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан давлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, туман ҳокимлигида ўтказилган учрашув давомида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш ҳамда аҳолини, айниқса ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таҳдидларидан асраш юзасидан маърузалар қилиниб, “Тинчлик қадри” номли видеофильм намойиш этилди.

Туман бўйлаб маҳалла ва таълим муассасалари ҳамда бошқа жамоат жойларида тарғибот тадбтирлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс