Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ва диний соҳа вакилларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари мактабларда бўлиб ўтмоқда.

Мактабларда ўтказилаётган тадбирларда юқори синф ўқувчилари, ўқувчилар, ота-оналар иштирок этишмоқда.

Учрашувларда тарғиботчилар ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўқувчиларни Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда аҳолини, айниқса ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таҳдидларидан асраш юзасидан маърузалар қилишди.

Тадбирларда иштирокчилар учун “Тинчлик қадри” номли видеофильм намойиш этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс