Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда

Аҳоли мурожаатларини тинглаш, уларга ечим топиш мақсадида Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Масъуллар иштирокида фуқароларнинг моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, сув, электр энергияси ва газ таъминоти, ички йўллар таъмири ва бошқа масалалардаги ўн бешдан ортиқ мурожаатлари ўрганилди.

Қабулда фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, вақт ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди ва ижроси бўйича масъуллар бириктирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс