Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Шахмат ва шашка оммавийлиги таъминланмоқда

Давлат Раҳбарининг "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан туманда спортнинг шахмат тури оммавийлигини таъминлаш, ёшларни, кенг миқёсда аҳоли вакилларини ушбу спорт турига жалб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Термиз туман туризм ва спорт бўлими томонидан туманнинг турли жойларида ўқувчилар, ёшлар, аҳолининг турли қатлам вакиллари ўртасида шахмат ва шашка бўйича мусобақалар ташкил этилиб, барча қизиқувчиларга ўзларини синаб кўриш ва ушбу мусобақаларда иштирок этишлари учун имконият яратилаяпти.

Одамлар гавжум жойлар, "Ал-Ҳаким Ат-Термизий" мажмуаси ва "Марварид" дам олиш масканларида ўтказилган спорт мусобақаларида кўпчилик аҳоли вакиллари, айниқса ёшлар катта қизиқиш билдириб, мусобақаларда иштирок этишди.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс