Бугун Термиз тумани Маданият бўлимида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тимур Исмаилов ва туман ҳокими Шуҳрат Назаров томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, жумладан, ички ишлар тизими билан боғлиқ мурожаатларни тинглаш мақсадида сайёр қабули ўтказилди.
Унда фуқароларнинг оилавий низоларини ҳал этиш, фуқаролик ҳужжатларини тиклаш ва олишда амалий ёрдам бериш, пробация рўйхатида бўлган шахсларни муддатидан аввал озод этиш, тадбиркорлик ва бошқа ички ишлар тизими билан боғлиқ йигирмадан ортиқ мурожаат тингланди.
Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг бир қанчасига ечим топилган бўлса, ижроси муддат талаб қиладиган масалалар масъулларга йўналтирилди.
Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ ёшларга илк марта ИД-карталар ва эсдалик совғалари топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024