15 май – Халқаро оила куни муносабати билан республикамиз бўйлаб май ойи “Фаровон оила сари” ғояси остида кенг нишонланмоқда. Ойлик доирасида 3 босқичдан иборат “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танлови ҳам ўтказилди.
Куни-кеча ўтказилган танловнинг вилоят босқичида 15 та шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган оилалар иштирок этишиб, турли шартлар бўйича ўзаро беллашишди. Танлов якунларига кўра Термиз тумани “Муҳиддин Эштемиров” маҳалласида яшовчи Авлияқуловлар оиласи ҳам фахрли ўринлардан бирини эгаллаб, номинация бўйича ғолиб деб топилди.
Оилани эришилган натижа билан табриклаб, туманимиздаги барча оилаларга тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз!
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024