Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025-2026 йилларга режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ишларини 2025-2026 йилларда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича президент қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”да белгиланган.

Унга кўра, Статистика агентлиги 2024 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини тизимли давом эттиради. Хусусан, аҳолини рўйхатга олишни аҳолининг кенг оммасига тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун видеоролик, баннер, флаэр ва буклетлар тайёрлайди. 2021 йилда ўтказилган синов натижалари ва халқаро экспертлар тавсиялари асосида аҳолини рўйхатга олиш саволномалари шаклларини такомиллаштиради.

Агентлик, шунингдек, халқаро тажриба ва экспертларнинг тавсиялари асосида “Аҳолини рўйхатга олиш” ахборот тизимини такомиллаштиради. СТАТА амалий дастурий пакети лицензиясини харид қилиб, унда рўйхатга олиш натижаларининг чиқувчи жадваллари намуналарини шакллантириши лозим.

Аҳолини рўйхатга олишнинг ўзи 2025-2026 йилларда ўтказилиши, натижалари 2026-2027 йилларда тайёрланиши ва эълон қилиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, агентлик қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиши белгиланган. 2027-2028 йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш режалаштирилган.

Роҳила Тўрақулова

Термиз тумани Cтатистика

бўлими мутахассиси

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс