Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ўқувчилар ўқ отиш машқларида иштирок этишди

Термиз туманидаги 28 та умумтаълим мактабларида тахсил олувчи 11-синф ўқувчиларининг Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик ҳолати синовлардан ўтказилди. Туман ҳудудида жойлашган 18299-сон ҳарбий қисм ҳарбий-дала ўқув майдонида ўқувчилар ўқ отиш машқларини бажаришди ва ўзларининг мерганлик махоратларини синовдан ўтказишди.

Туман халқ таълими бўлими, туман Мудофаа ишлари бўйича бўлими ҳамда 18299-сон ҳарбий қисм билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ўқувчилар ҳарбий дала ўқув майдонига уюшган ҳолда, хавзсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда олиб келинди. Машғулотлар ҳам белгиланган тартиблар асосида ҳарбийлар кузатуви остида бажарилди. Тадбир давомида ўқувчиларга ҳарбий техника ва қуроллар таништирилиб, улардан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Ҳар бир ўқувчининг Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, тегишли машғулотларни бажариш кўникмалари баҳолаб борилди.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс