Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан семинар ўтказилди

Термиз туманида 2024 йил ҳосили учун 4 900 гектар майдонда ғалла уруғлари экилган бўлиб, пишиб етилган ҳосилни йиғиб олиш учун 15 та комбайнлар шай ҳолатга келтирилган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида видеоконфренсалоқа шаклида ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилди. Хусусан, Термиз тумани «Янгиариқ» пахта қабул қилиш пунктида туман ҳокими Шуҳрат Назаров бошчилигида сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ҳамда кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.

Кўргазмали семинарда шай ҳолатга келтирилган замонавий комбайнлар билан танишилди ҳамда мавсум олдидан ҳайдовчи ҳамда ёдамчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Отрядларни шакллантириш ишларини якунлаш, мавсум учун ёқилғи-мойлаш материалларининг етарли захирасини яратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, ғўза парвариши борасида олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, мутахассисларнинг тавсиялари асосида агротехник тадбирларни амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс