Термиз тумани ҳокимлигида Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси бошқарма бошлиғи Аҳрор Ғуломов ва уюшманинг вилоят бошқармаси бошлиғи Шерпўлат Бойқулов ҳамда туман ҳокими Шуҳрат Назаров бошчилигида сектор раҳбарлари, «еттилик»нинг туман бўлими бошлиқлари иштирокида аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларни ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда жойида ҳал этиш бўйича “Самарқанд вилояти тажрибаси” асосида туманда битта маҳаллани танлаб олиш ҳамда ишларни бошлаш лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, Келажак ва Орол маҳаллаларидаги муаммолар жойида ўрганилди ҳамда маҳалла «еттилиги» фаолияти билан танишилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024