Жорий йил 24-майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги ПФ-80-сонли Фармони қабул қилинди
Фармонга кўра, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги ишлар амалга оширилади:
мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизимини жорий этиш;
Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспруденция” йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш.
Қуйидаги институтлар ташкил этилади:
➖Адлия вазирлиги ҳузурида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;
➖Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти.
Б.Санаев
Фуқаролик ишлари бўйича
Термиз туманларо суди судяси
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024