Воҳамизда кечадан бошлаб ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди. Хусусан, Термиз туманида ҳам бугун кластер ва фермер хўжаликлари далаларида ғалла ўрим-йиғими жараёнлари бошлаб юборилди.
Мавсумнинг илк кунидан тумандаги “Айритом сардори” фермер хўжалиги томонидан 2024 йил ҳосили учун уруғ сочилган 20 гектар майдондан мўл ҳосил олиниб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Туман ҳокими Шухрат Назаров ва туман прокурори Акмал Халиков мутасаддилар билан ўрим жараёнлари билан танишишди.
Туман бўйлаб ризқ-рўзимиз бўлган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, туманда 2 минг 900 гектар майдондаги ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун 7 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилган ва 15 та замонавий комбайнлар жалб қилинган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024