Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Навбатдаги сайёр қабул Қўнғирот маҳалласида ўтказилди

Куни-кеча туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Назаров ҳафталик иш режасига мувофиқ маҳаллаларда ўтказилаётган сайёр қабулларининг навбатдагисини Қўнғирот маҳалласида ўтказиб, аҳоли билан учрашди.

Туман халқ қабулхонаси, мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этган қабулда 50 дан ортиқ аҳоли билан мулоқот қилинди. Аҳолини қийнаб келаётган мурожаат, ўйлантираётган масалалар тингланди, масъуллар билан уларга ечимлар изланиб, тегишли жавоблар берилди.

Бир қанча мурожаатлар сайёр қабул давомида ўзимининг ижобий ечимини топди, айрим мурожаатлар юзасидан масъуллар тушунтириш беришди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди.

Қабул сўнгида фарзандлари ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ота-оналарга ташаккурномалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 47 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс