Туманимизда 3-7 ёшли болалар сони жами 7 660 нафар бўлиб, улардан 6 720 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Бугун ушбу қамровни янада ошириш мақсадида навбатдаги оилавий боғча фаолиятини бошлади.
“Бахтли болажон” номли 83-сонли нодавлат оилавий мактабчага таълим ташкилоти 25 ўринли бўлиб, болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча зарур шароитлар билан таъминланган.
Тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Рахматулло Тоғаев, маҳалла нуронийлари, соҳа масъуллари ҳамда боғча тарбияланувчилари иштирок этишди. Меҳмонлар тантанали тадбирдан сўнг боғчада яратилган шароитлар билан танишишди.
Маълумот учун, туманда болаларни боғчага қамраб олиш даражаси 87,7 фоиз бўлиб, ушбу кўрсаткич вилоятимизда энг юқориси ҳисобланади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024