Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида тумандаги оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган маҳаллалар инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда тумандаги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича масъул ташкилот раҳбарлари, доимий комиссия аъзолари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Очиқ мулоқотда оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган маҳаллаларда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, тупроқ ва таъмирталаб йўлларни тошлаш, текислаш ҳамда таъмирлаш ҳамда ҳар бир кўча бўйлаб бириктирилган мутасаддилар хонадонларда бўлиб, аҳоли яшаш шароитлари ва муаммоларини ўрганиш бўйича муҳим чора-тадбирлар ишлаб чиқилганига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, очиқ мулоқот давомида аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларни ҳал қилишда мутасадди ташкилотларнинг ҳамкорлиги йўлга қўйилганига ҳам тўхталиб ўтилди.