Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР 100 МЛНГАЧА ГАРОВСИЗ КРEДИТ ОЛИШЛАРИ МУМКИН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-149-сонли қарорига асосан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга тартибда ажратилади (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно):

· 33 млн сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

·ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

·ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

·10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз ажратилади.

  Д. Жумаев

 Термиз туманларо Иқтисодий суди раиси       

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс