Хабар берилганидек, Термиз туманида жорий йил ҳосили учун экилган 2 минг 900 гектар майдондаги ғаллани нес-нобуд қилмасдан, ўз вақтида йиғиб олиш учун 7 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилиб, 15 та замонавий комбайнлар жалб қилинган.
Қизғин паллада давом этаётган ўримнинг айни палласига келиб Термиз туманида ўз олдига қўйган маррани забт этган фермер хўжаликлари сони 6 тани ташкил этмоқда. Хусусан, “Улуғбек Юнус”, “Чўянчи Гулбаҳор сардори”, “Эшбобо Гулбаҳор”, “Бобош Бегзод” ва “Исломжон Дўстлик” фермер хўжаликлари ўз далаларидан 76 центнергача ҳосил олишга эришишди.
Эслатиб ўтамиз, туманда ўрим-йиғим мавсумига старт берилган куннинг ўзида “Айритом Сардори” фермер хўжалиги 20 гектарлик ғалла майдонидан мўл ҳосил олиб, Республикада биринчилардан бўлиб, ғалла сотиш режасини бажарган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024