Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Гулбаҳорлик 48 нафар ёшга ер ажратиб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Термиз туманидаги ер олиш истагида бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларга ер майдонлари ажратиб берилмоқда.

Туманнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган «Гулбаҳор» маҳалласидаги “Наврўз наслчилик” чорвачилик мажмуасининг ишлаб чиқариш корхонасига қарашли 23,8 гектар ер майдонидан ер олиб, деҳқончилик қилиш истагида бўлган 48 нафарга ёшларга 50 сотихдан 30 йил муддатга ижарага берилди.

Ажратиб берилган ер майдонларига “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ерёнғоқ маҳсулотини экиш белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс