Давлат хизматчилари учун ҳар ҳафтага режалаштирилган Сиёсий-маърифат соатининг бу ҳафтага мўлжалланган онлайн машғулоти бўлиб ўтди.
Онлайн машғулотда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Бугунги ўқув соатида "Жаҳон интернет тармоғининг ижобий ва салбий жиҳатлари” мавзусидаги видеолавҳа намойиши ҳамда “Маҳалладан гапирамиз”, “Мутолаа вақти” рукнлари шунингдек, юртимиз ва хорижда рўй бераётган муҳим воқеа-ҳодисалар шарҳига тўхталиб ўтилди.
Мазкур ўқувнинг тўлиқ шаклини Давлат хизматини ривожлантириш Агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда You tubeдаги расмий (https://www.youtube.com/watch?v=UKnXF5O3c6M) саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024