Туман фуқароларининг мурожаатларини тинглаб, масъуллар иштирокида ечим топиш мақсадида ҳафтанинг ҳар душанба куни Термиз тумани ҳокимлиги биносида фуқаролар қабули ўтказилиб келинмоқда.
Бугун, шу мақсадда навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда 20 нафар фуқаронинг йўл таъмири, моддий ёрдам ажратиш, уй-жой, ичимлик суви, электр энергия ва газ таъминоти ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этиб берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024